Италия россиялик олигархларнинг 2,5 млрд долларлик активларини музлатиб қўйди

Олам

image

Италия ҳукумати россиялик миллиардерларнинг 2 миллиард евро (2,5 миллиард доллар) миқдоридаги активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди. 

Қайд этилишича, Италия ҳукумати Кремль ва унинг тарафдорларига қарши санкциялар доирасида банк ҳисоблари, ҳашаматли виллалар, яхталар ва автомашиналар каби активларни мусодара қилган. 

Италия банкининг пул ювишга қарши кураш бўлими (UIF) ўзининг йиллик ҳисоботида 2 миллиард евролик активлар музлатилганини маълум қилган. Мазкур бўлим директори Энцо Серата 80 нафар шахсга тегишли 330 миллион еврога яқин молиявий холдинглар санкциялар режими доирасида музлатилганини қўшимча қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Австрияда ҳам Россияга қарши санкциялар доирасида тахминан 2 миллиард евролик молиявий активлар музлатиб қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия россиялик олигархлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг