Италия Хитойнинг “Ипак йўли”дан чиқиши мумкин
Олам
−
31 Июль 2023
3732Италия Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусидан чиқишни режалаштирмоқда, чунки, бу Италия экспортининг ошишига таъсир кўрсатмаган. Бу ҳақда Италия Мудофаа вазири Гвидо Кросетто “Corriere della Sera” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир энг муҳим масала Пекин билан “муносабатларга путур етказмасдан қандай қилиб лойиҳадан чиқиш”.
"Тўғри, Хитой рақобатчи, лекин у шерик ҳам ", деган Кросетто.
Кросеттонинг фикрича, Хитойнинг “Ипак йўли”га қўшилиш танлови Жузеппе Конте ҳукуматининг кутилмаган ва “нопок ҳаракати” бўлиб, бу икки томонлама салбий натижага олиб келган.
"Биз Хитойга жуда кўп апельсин етказиб бердик ва экспортимизни уч баробарга оширдик", деб тушунтиради Кросетто.
Маълумот учун, Италия 2019 йилда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббусига қўшилган биринчи G7 давлати бўлган.
LiveБарчаси