Истанбулни қалин қор қоплади (фоторепортаж) 

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрини қалин қор қоплади. Шаҳарнинг баъзи ҳудудларида қор қопламининг баландлиги 20 сантиметрга етган. 

 

Шаҳар губернатори Али Ерликайяга кўра, Истанбулдаги барча таълим муассасалари кучли қор туфайли 17 февралгача ёпилган. 

"Кучли қор ёғиши ва бўронли шамол давом этмоқда. Биз чоршанба кунигача барча таълим муассасаларимизда анъанавий ўқишни тўхтатмоқдамиз", дейилган губернатор баёнотида. 

Ноқулай об-ҳаво туфайли Босфор орқали паром қатнови тўхтатилган. 

Аэропортлар эса нормал режимда ишламоқда, аммо баъзи рейслар кечиктирилиши таъкидланган. 

Синоптикларнинг фикрига кўра, қор ёғиши беш кунгача давом этиши мумкин.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул қор

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг