Истанбулни бой берган Эрдўған, Қозоғистондаги портлаш, Ўзбекистонга қайтарилган миллионлар ва куннинг муҳим хабарлари шарҳи
Жамият
−
24 Июнь 2019
4058Каримованинг Швейцарияда “музлатилган” миллионларининг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилади.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг Швейцария банкларида музлатиб қўйилган пулларининг 130 миллион франки (133 млн доллар) Ўзбекистонга қайтарилади. Бу ҳақда Швейцария Бош прокуратураси хабар берди.
Ҳайдовчи, 1 июлдан видеокамераси йўқ ЙПХ ходимига ҳужжатинингизни кўрсатманг.
Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида бир қатор ўзгаришлар юз беради.
Ушбу санадан эътиборан, ЙПХ ходимида видеокамера бўлиши шарт. ЙПХ ходими хизмат вақтида мобил видеокамерадан фойдаланиши ва бу ҳақида йўл ҳаракати қатнашчиларига маълум қилиши шарт. Шунингдек, ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилса, буни исботлаш учун ушбу видео ёзувдан фойдаланилиши ҳақида ҳайдовчини огоҳлантириши лозим.
Мобил видеокамераси бўлмаган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.
Видео: Қозоғистонда кучли портлаш бўлди. Аҳоли эвакуация қилиняпти.
Бугун, 24 июнь куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Арис шаҳрида кучли портлаш юз берди. Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар департаменти маълумотига кўра, портлаш “КазАрсенал” МЧЖ ҳудудида содир бўлган.
Портлаш соат 9:20 да ҳарбий аслаҳалар сақланувчи омборхонада юз берган.
Ҳодиса сабаб ҳозирда жабрланганлар сони 31 нафарга етган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилган. Бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Умирзов Шукеев маълумот берди, деб хабар тарқатди “Казинформ”.
Самвел Бабаяннинг “танка”си ким?
Бугун, 24 июнь куни “Локомотив” стадионининг мажлислар залида Самвел Бабаян иштирокида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Журналистлар томонидан “Самвел Бабаяннинг “танка”си ким деб берилган саволга “Локомотив” клубининг янги мураббийи қуйидагича жавоб берди.
“Мени танийдиганлар жуда яхши биладики, мени ҳеч ким футболдан четлата олмайди. 7 ёш пайтимданоқ футболнинг ичидаман. Футбол учун қўлимдан келганича кўплаб ишларни амалга оширганман. Менда “танк” ёки бошқа нарсалар йўқ. Менинг жонимни фақат худо олиши мумкин”, деб айтиб ўтди Самвел Бабаян.
Гулнора соғми? Омбудсманнинг айтгани адвокатникига тўғри келмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) жорий йилнинг июнь ойида Тошкент вилоятида Зангиота туманида жойлашган умумий режимдаги аёллар колониясида бўлиб, 2017 йилдан буён бу ерда сақланаётдан маҳукумалардан тушган 203 та мурожаатни ўрганган.
Омбудсман ташрифи давомида Гулнора Каримова билан ҳам учрашган. Бу ҳақда Омбудсманнинг расмий сайтида хабар берилмоқда.
"Суҳбат чоғида у (Г.Каримова) эътибор ва ўз вақтида кўрсатилаётган тиббий ёрдам учун ташкилотнинг тиббиёт ходимларига алоҳида миннатдорлик билдирди.
Ўрганишлар давомида муассаса томонидан Гулнора Каримованинг тиббий кўрикдан ўтказилиши учун кардиология, неврология, гастроэнтерология, эндокринология ва гинекология соҳасида етакчи мутахассислар жалб қилингани қайд этилди. Шунингдек, алоҳида тиббий кўриклар ИИВ марказий госпиталида амалга оширилган. Гулнора Каримова шифокорлар тавсиясига кўра, тизимли асосда керакли тиббий препаратларни қабул қилмоқда. Бугунги кунда унинг саломатлигм умумий жиҳатдан қониқарли ва соғлом овқатланиш рациони ташкил этилган", дейилади хабарда.
Эрдўған учун оғир йўқотиш: Истанбул бой берилди!
23 июнь куни Туркияда Истанбул шаҳри раҳбарлиги учун сайлов бўлиб ўтди.
Дастлабки натижаларга кўра, "Республика халқ" партияси Экрем Имомўғлу 54,03%, "Адолат ва тараққиёт" партиясидан Бинали Йилдирим 45,09% овоз тўплаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Истанбул Туркияда ҳал қилувчи шаҳар саналади. Ҳукуматда ишлаётган кўплаб раҳбарлар Истанбулдаги фаолияти орқали кўзга ташланган.
Жумладан, Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам сиёсатдаги дадил қадамларини Истанбул раҳбарлигидан бошлаган. Бу шаҳар раҳбари лавозимида ишлаганлар эса Президент бўлиши эҳтимоли юқори. Шу боис Экрем Имомўғлу мамлакатда норасмий яккаҳукмронликка ўч "Адолат ва тараққиёт" партиясига келгуси Президент сайловида катта хавф сифатида кўрилмоқда. Бинали Йилдирим эса Президент Эрдўғаннинг ишонган одамларидан. У икки йил аввал Бош вазир эди. Кейинроқ, Парламент раиси бўлди. Энди эса Истанбул раҳбарлигига интилмоқда.
Йилдиримнинг Истанбул раҳбари бўлишини ва ўз партияси мамлакатнинг энг аҳолиси кўп шаҳрида ҳукмронлик қилишини ҳаммадан ҳам кўп Президент Ражаб Тойиб истаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь