Истанбулга кучли жала ва дўл ёпирилди (фото+видеорепортаж)
Олам
−
29 Сентябрь 2020
13438Бугун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли жала кузатилди. Туркия метеорология бош бошқармаси Истанбул аҳолисини жаладан кейинги кутилмаган тошқиндан огоҳлантирди.
Истанбулдаги жала шу қадар кучли бўганки, Туркиянинг аҳолиси энг кўп шаҳарида бир зумга ҳаёт тўхтаб қолган.
Маҳаллий вақт билан соат 11:00 ларда бошланган жала сабаб шаҳарнинг катта қисми сувга тўлган, баъзи кўчалар қисман сув остида қолган. Жаладан ташқари, шаҳарнинг Осиё тарафида грек ёнғоғидек келадиган дўл ҳам ёғган. Натижада автомобиллар зарарланган. Шаҳарнинг Европа қисмидаги Тўпқопи туманида иккита машина сув остида қолган.
Арнавут бозори эса тўлиқ сув остида қолган. Ноқулай об-ҳаво шаҳарнинг асосий ТЕА ва D100 шосселарида ҳам ҳаракатни қийинлаштирган. Шаҳарнинг Осиё қисмида трамвай ҳаракати ҳам вақтинча тўхаб қолган.
Ҳукумат бошқа шаҳарларда ҳам кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирган, жумладан пойтахт Анқарада ҳам.
LiveБарчаси