Истанбулга кучли жала ва дўл ёпирилди (фото+видеорепортаж)

Олам

Бугун, 29 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида кучли жала кузатилди. Туркия метеорология бош бошқармаси Истанбул аҳолисини жаладан кейинги кутилмаган тошқиндан огоҳлантирди.

Истанбулдаги жала шу қадар кучли бўганки, Туркиянинг аҳолиси энг кўп шаҳарида бир зумга ҳаёт тўхтаб қолган.

Hava durumu: İstanbul'u sağanak ve dolu vurdu (Bugün hava nasıl olacak?) |  NTV

Meteoroloji'nin uyarısının ardından İstanbul'da sel ve dolu yağışı

Маҳаллий вақт билан соат 11:00 ларда бошланган жала сабаб шаҳарнинг катта қисми сувга тўлган, баъзи кўчалар қисман сув остида қолган. Жаладан ташқари, шаҳарнинг Осиё тарафида грек ёнғоғидек келадиган дўл ҳам ёғган. Натижада автомобиллар зарарланган. Шаҳарнинг Европа қисмидаги Тўпқопи туманида иккита машина сув остида қолган.

Topkapı'da altgeçidi su bastı! Mahsur kalanlar var!

Арнавут бозори эса тўлиқ сув остида қолган. Ноқулай об-ҳаво шаҳарнинг асосий ТЕА ва D100 шосселарида ҳам ҳаракатни қийинлаштирган. Шаҳарнинг Осиё қисмида трамвай ҳаракати ҳам вақтинча тўхаб қолган.

İstanbul'daki şiddetli dolu yağışı, kuşları öldürdü - dokuz8Haber | Ulak  News

İstanbul'da ceviz büyüklüğünde dolu yağışı - Memurlar.Net

Ҳукумат бошқа шаҳарларда ҳам кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирган, жумладан пойтахт Анқарада ҳам.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул жала дўл

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг