Истанбулдан махсус репортаж. Ўзбеклар ишлайдиган бозор бўш қолди (видео)

Олам 8802

Лалели. Истанбулнинг энг гавжум нуқталаридан бири. Ўзбекистон буюм бозорларига шу ердан кийим-кечак, олтин олиб кетиб сотилади. 

Одатда бу ерда марказий осиёлик муҳожирларни ҳар қадамда учратасиз. Айниқса, Туркманистон ва ўзбекистонликларнинг кўп қисми шу бозорда ишлайди. Оддий кунларда бу кўчалар одамларга тўлади. Пандемия сабаб Истанбул каби йирик шаҳарларда комендантлик соати эълон қилинган. Лалели бозори ҳам ёпиқ. 

Туркияда ўзбек муҳожирлари минглаб топилади. Улар асосан Истанбулда ва Анқара шаҳарларида яшайди. Аёлларнинг кўпчилиги энагаликка ёнланади. Эркаклар эса бозорларда ишлайди ёки ресторанда чой ташийди. 

Туркия Ўзбекистон учун коронавирус кенг тарқалган қизил мамлакатлар рўйхатида турибди. Бу мамлакат аллақачон ўзбекистонликларга эшикларини очмоқчи эканини маълум қилди.

Комендантлик соати якшанба куни соат 18:30 гача давом этди. Бу вақтда кўчага чиқиш буткул чекланган. Фақат хорижий мамлакатлар фуқаролари учун кўчага чиқишга, сайр қилиш, музейларга боришга рухсат бор. 

Шаҳарнинг туризм маркази бўлган Султон Аҳмад жомеси намозхонлар ва туристлар учун очиқ. Якшанба куни тамаддихоналар хўрандаларни қабул қилмади. Таомларни фақат уйга буюртма қилиш ёки олиб кетиш мумкин.

Президент Эрдўған эса коронавирусдан қутулишни маска, озодалик ва ижтимоий масофада кўраётганини айтади. 

Ўтган ҳафта Туркияда коронавирусни даволашнинг янги усули тажрибадан муваффақиятли ўтди. Диёрбакирлик профессор доктор Ҳикмат Селчук Гедик коронавирусга чалинган беморни ултрабинафша нурлари орқали даволади.

Маълумот ўрнида, Туркияда коронавирусга чалинганлар 197 239 киши коронавирусга чалинган. Ўлим ҳолатлари эса 5097 тани ташкил этмоқда. Беморларнинг 170 595 нафари соғайган. 

Туркиядан QALAMPIR.UZ учун махсус
Дилмурод Калонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 3.9
t
×