Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади

Жамият 1576
image

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар бермоқда. 

Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишидаги биринчи чартер рейс жорий йилнинг 31 октябрь – 4 ноябрь кунлари амалга оширилади. 

Қайд этилишича, Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда “Uzbekistan Airports” АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлган. Амалга оширилган ишлар натижасида Туркиянинг “Atlasglobal Airlines” авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди. 

Бугунгача, Ўзбекистонда фалиятини олиб бориш учун туркиянинг фақатгина “Turkish Airlines” компаниясига рухсат берилган эди. 

“Atlasglobal” (2015 йилгача "Atlasjet Havacılık A.Ş" дея юритилган) — Туркиянинг Европа ва Осиё, шунингдек мамлакат ичида  мунтазам ва чартер йўловчи авиаташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси бўлиб, “ETS Group”га тегишли. Ушбу авиакомпания Истанбулдаги янги аэропортда жойлашган бўлиб, Даламанда қўшимча хабга эга. Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилган. 

“IATA summer 2020” ёз мавсумидан бошлаб эса “Atlasglobal Airlines” авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 2.8
t
×