Истанбулдаги жанжал бошида ким тургани тахмин қилинди
Спорт
−
25 Октябрь
10369Аввалроқ, Истанбулда “Фенербахче” ва МЮ мухлислари ўртасида муштлашув бўлгани ва оқибатда жиддий жароҳат олганлар борлиги хабар қилинганди.
Англияда ҳужум ортида “GFB Bogaz Hooligans” мухлислар гуруҳи тургани тахмин қилинмоқда, чунки айнан уларнинг ижтимоий тармоқларида муштлашув тасвирлари пайдо бўлган. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Бундан ташқари, гуруҳ аккаунтларидан бирида маълум бир инглиз мухлиси билан ёзишмаларнинг скриншоти пайдо бўлди, у туркларни барларга жанжал қилишга таклиф қилган. Ҳозирда ёзишмаларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмади.
Эътиборлиси, “Манчестер Юнайтед” мухлисларига ҳужум Тақсим майдонидан атиги бир километр нарида содир бўлган. Қизиғи айнан ўша ерда 2000 йилда “Галатасарой”ни қўллаб-қувватлаган жиноятчилар UEFA кубоги ярим финал учрашуви олдидан “Лидс”нинг икки мухлисини пичоқлаб ўлдирган.