Истанбулдаги бинода портлаш юз берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10 Октябрь 2022
6917Туркиянинг йирик мегаполиси Истанбулнинг Кадикўй туманида портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши ҳалок бўлди, уларнинг орасида чет эл фуқароси ҳам бор. Аммо у қайси давлат фуқароси экани номаълум. Бу ҳақда шаҳар губернатори Али Ерликая маълум қилди.
“Афсуски, Кадикўйда табиий газ портлаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бинода қидирув давом этмоқда”, деб ёзди губернатор Twitter’да.
Ёнғин тахминан бир соат давом этган ва кўплаб ўт ўчирувчилар ҳаракати билан
Anadolu маълумотига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 19:00 да содир бўлган. Натижада бир бинода ёнғин келиб чиққан, кейин ёнғин қўшни иккита уйга ўтган. Ёнғинни ўчиришда 56 киши ва 19 дона техника иштирок этган.
LiveБарчаси