Истанбулда ўзбекистонликлар ўртасида жанжал. Бир киши пичоқланиб, қурбон бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик К.Й. ушланди. Суд биносига юборилган К.Й.  “қасддан одам ўлдириш” айби билан қўлга олиниб, қамоққа ташланган. 

25 февраль куни Истанбулнинг Фотиҳ тумани Ланга Ҳисари кўчасида Ўзбекистон фуқароси бўлган икки эркак – С.М. ва К.Й. ўртасида жанжал келиб чиққан. Ўзаро келишмовчилик давомида К.Й. С.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Унинг С.М.ни пичоқлагани воқеа жойидаги хавфсизлик камераларига тушиб қолган. 

Кўчада бир киши пичоқ билан яралангани ҳақидаги хабар келиб тушгач, Истанбул полиция бошқармаси ходимлари тиббий гуруҳлар билан воқеа жойига борган. Жароҳатланган ҳолда шифохонага етказилган С.М. барча кўрилган чораларга қарамай вафот этган. 

Воқеа юзасидан тергов бошлаган хавфсизлик гуруҳлари, атрофдаги хавфсизлик камералари томонидан ёзиб олинган тасвирларни ўрганиб чиққан. С.М.ни Ўзбекистон фуқароси К.Й. пичоқлагани аниқланиб, гумонланувчи жиноят қуроли билан Қоғитхонанинг Челиктепа маҳалласида ушланиб, қўлга олинган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида С.М. ва гумонланувчи К.Й.нинг илгари ҳеч қандай таниши бўлмагани аниқланган. Маълум бўлишича, К.Й. С.М.ни сўккани ва ҳақорат қилгани учун пичоқлаб, жароҳатлагани ҳақида кўрсатма берган. 

Истанбул судига олиб борилган гумонланувчи К.Й., “қасддан ўлдириш” айби билан навбатчи судья томонидан ҳибсга олиниб, қамоқхонага жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг