Истанбулда фоҳишалик билан шуғулланаётган 17 нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олинди

3-саҳифа

image

Туркиянинг Истанбул шаҳрида фоҳишаликка қарши операция давомида 17 нафар ўзбекистонлик аёл қўлга олиниб, уларни депортация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “Haberturk” хабар берди.

Маълум қилинишича, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари иш топиб бериш ваъдаси билан Ўзбекистондан олиб келинган аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбур қилган жиноий гуруҳни қўлга олган. Прокуратура рухсати билан тергов ишлари бошланганидан сўнг, иш топиб беришни ваъда қилган 5 нафар, жиноий гуруҳнинг бошқарувчилари сифатида гумон қилинган 16 нафар ва фоҳишалик қилишга мажбур қилинган 17 нафар аёл, шунингдек, уларнинг 9 нафар мижози қўлга олинган. 

3 ой давом этган суриштирув ишлари ортидан полиция жорий йилнинг 4 декабрь куни Истанбулнинг Пендик, Санжактепа ва Молтепа туманларида аввалдан аниқланган 17 манзилда, жумладан қимматбаҳо резиденциялар, меҳмонхоналар ва уйларда тинтув бошлаганлар.

Рейд давомида жиноий гуруҳнинг бошқарувчилари сифатида гумон қилинган 16 нафар, фоҳишалик билан шуғулланган 17 нафар аёл ва 9 нафар мижоз, жами 42 киши қўлга олинган. Жиноят жойларини тинтув қилиш вақтида 20 дона мобиль телефон, 63 минг турк лираси маблағ ва гиёҳванд моддалар топилган. 

Гумонланувчиларнинг кўрсатмаларига кўра, мазкур фоҳишабозлик тармоғини 5 нафар аёл бошқарган. Улар Ўзбекистондаги аёлларга Туркиядан иш топиб беришни ваъда қилиб, уларни олиб келгач, фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. Маълум бўлишича, гуруҳ раҳбарлари аёлларга бериладиган пулнинг ярмини улуш сифатида ўзлари олиб қолган.

Фоҳишабозлик билан шуғулланган жиноий гуруҳнинг фаолияти коронавирус сабаб ўрнатилган комендантлик соати билан мослаштирилгани маълум бўлди.  Шу сабаб, аёллар мижозларига 21:00 дан 05:00 гача хизмат кўрсатган.

Полиция томонидан ўтказилган мазкур операцияларда қўлга олинган 16 нафар гумонланувчининг шахси аниқланиб, уларга оид ҳужжатлар одам савдоси ва фоҳишаликка воситачилик қилиш айби билан судга юборилган. Фоҳишалик билан шуғулланган 17 нафар ўзбекистонлик аёл депортация қилиш учун шаҳар миграция маъмуриятига олиб кетилган. Фоҳишабозлик гуруҳининг мижози бўлган тўққиз киши кўрсатмалардан сўнг қўйиб юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Туркия фоҳишабозлик

Баҳолаганлар

1788

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг