Истанбулда 8 қаватли бино қулади
Олам
−
06 Февраль 2019
4940Бугун, 6 февраль куни Туркиянинг Истанбул шаҳри Картал туманида 8 қаватли бино қулади. 2 киши яраланган ҳолда вайроналар остидан қутқарилди. Анадолу Бош прокуратураси бинонинг қулаши бўйича суриштирувни бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Ўрхантепа маҳалласи Банклар кўчасида портлаш бўлган. Портлаш ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бино портлашдан кейин қулагани маълум.
Воқеа жойига кўплаб полиция, ўт ўчириш ва тез тиббий ёрдам гуруҳлари етиб борган. Қутқарув ишларига кўнгилли халқ вакиллари ҳам қўшилган. Бинода 12 та квартира жойлашган ва унда одамлар бўлгани айтилган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, вайроналар остида қолганлар ҳалок бўлган. Ўрхантепа маҳалласи муҳтори Зеки Доғ эса бинода 14 та хонадон бўлганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бинода 27 киши истиқомат қилган. Вайроналар остида 5 та автомобиль ва 15 киши қолиб кетган.
LiveБарчаси