Иссиқлик таъминотига тўлов тизими ўзгаради

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан қуйидагича тартиб ўрнатилиши белгиланди:

а) 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади;

б) 2020 йил 1 январдан бошлаб:

истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни шакллантириш ва белгилашда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳамда иссиқлик таъминоти тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ҳисобига иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади;

аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги параметрларини шакллантиришда аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун 1-иловага мувофиқ зарур маблағларни назарда тутади;

иссиқлик таъминоти соҳасига ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари томонидан тегишли йил учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича чоралар кўради.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор иссиқлик таъминоти

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг