Иссиқ душ калликка олиб келиши мумкин – тадқиқот

Бу қизиқ

image

Ҳаддан ташқари иссиқ душ қабул қилиш сочларнинг вақтинча ёки прогрессив тўкилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда британиялик трихолог ва соч кўчириб ўтказиш бўйича мутахассис доктор Важид Али Анвар маълум қилди.

Мутахассиснинг айтишича, ҳаддан ташқари иссиқ сув бош терисини қуритиб, унинг табиий ҳимоя қатламини йўқ қилади ҳамда сочни мўртлаштиради. Шунингдек, жуда иссиқ душ бош терисини яллиғлантириши, ёғ қатламини олиб ташлаши ва соч толасини қўпол ҳолга келтириши мумкин. Оқибатда соч толалари сувсизланиб, синиши ва вақтинча тўкилиши кузатилади. Беморлар бу ҳолатни кўпинча: "Кутилмаганда каллик пайдо бўлди", деб тавсифлайдилар.

Али Анварнинг билдиришича, соч тўкилишига мойил бўлган одамлар учун юқори ҳароратли сув таъсири бу муаммони янада кучайтириши эҳтимолдан холи эмас. Доктор Анвар 37-39 даража оралиғидаги сув билан илиқ душ қабул қилишни тавсия қилади. Сув ҳароратини билакнинг ички қисмига теккизиб текшириш мумкин, агар куйдириш ҳисси сезилса, сув бош териси учун ҳаддан ташқари иссиқ ҳисобланади. Шу билан бирга, шифокор душни тахминан беш дақиқа билан чеклашни маслаҳат беради. Бундай қисқа душ ётишдан аввал тер, кир ва маҳсулот қолдиқларини ювиб ташлашга ёрдам беради ҳамда соч фолликулаларининг тирнаш хусусиятини камайтиради. Агар эрталаб машқ қилинса, салқинроқ сувдан фойдаланиш ва бош терисини қаттиқ ишқалашдан сақланиш лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “BMJ Evidence-Based Medicine” журналида спиртли ичимликларни исталган миқдорда истеъмол қилиш деменция (ақлий заифлик) хавфини ошириши ҳақида тадқиқот эълон қилинганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тадқиқот соч Иссиқ душ каллик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг