Исроилнинг Яманга ҳужуми оқибатида 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди – БМТ
Олам
−
26 Август
430220 июль куни Исроилнинг Яманга уюштирган ҳужумлари оқибатида 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди. Бу ҳақда БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) ҳисоботида айтилади.
“Жаҳон озиқ-овқат дастурининг талабига биноан унинг эҳтиёжлари учун ажратилган 800 минг литр ёқилғи йўқ қилинди”, дейилади хабарда.
Жаҳон озиқ-овқат дастурининг қайд этишича, ёқилғи Ходейда портига берилган ҳаво ҳужумлари оқибатида йўқ қилинган.
Маълумот учун, 20 июль оқшомида Исроил Қизил денгиз соҳилидаги ҳусийлар назоратидаги Ходейда портига ҳаво ҳужумларини бошлади. Яман расмийлари аввалроқ ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлгани ва ўнлаб кишилар яралангани ҳақида хабар берган эди.