Исроилнинг Сурияга ҳужумида 14 киши ҳалок бўлди – ОАВ
Олам
−
09 Сентябрь
3197Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида Суриянинг марказида 14 киши ҳалок бўлди Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги хабар берди.
“Reuters” манбаларининг маълум қилишича, ҳужум нишони кимёвий қурол қўлланилишини ўрганувчи ҳарбий институт бўлган.
Ўлган 14 кишидан ташқари, 43 киши жароҳатланган.
Исроил зарбага изоҳ бермади.
“Reuters” агентлигининг қайд этишича, Исроил расмийлари одатда Сурияга қилинган ҳужумлар учун жавобгарликни расман ўз зиммаларига олмайди.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Исроил Дамашқдаги Эрон консуллиги биносига ҳужум қилганди. Оқибатда етти киши, жумладан, икки эронлик генерал ҳалок бўлган. Расмий равишда Исроил расмийлари ҳодиса учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.