Исроилнинг Рафаҳга берган зарбалари оқибатида 25 га яқин одам ҳалок бўлди

Олам

image

Исроил армиясининг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига берган зарбалари оқибатида 25 га яқин одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

“Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги бир нечта уйларга берган зарбалари оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди”, дея фаластинлик журналист Исмоил Абу Умарнинг сўзларидан иқтибос келтирган телеканал.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ Ғазо секторидаги уруш ва Ғарбий Соҳилда тўқнашувлар кучайиши оқибатида 19 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганини маълум қилганди.

Вазирликка кўра, Исроил ҳужумлари қурбонларининг 70 фоизи аёллар ва ўсмирлардир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 декабрь куни Исроилнинг Ғазо сектори шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига уюштирган сўнгги ҳужумларида камида 90 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг