Исроилнинг Ғазога берган зарбаси оқибатида 15 киши ҳалок бўлди
Олам
−
06 Август 2022
6161Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Мамлакат жанубида сиреналар янграмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳаво ҳужумлари оқибатида 15 киши, жумладан бир бола ва икки аёл ҳалок бўлган, 125 киши жароҳат олган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Исроил полицияси Матбуот хизмати Ғазо секторидаги фаластин гуруҳлари томонидан отилган ракета Сдерот шаҳридаги бинога келиб тушгани, ҳеч ким жабрланмагани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 август куни Исроил мудофаа кучлари Фаластин “Исломий жиҳод” гуруҳининг террористик нишонларига қарши олиб борилаётган “Тонг” операциясига старт берди.
Армия Ғазодаги нишонларга зарба берган. Бугун, 6 август куни соат 20:00 гача сектор атрофидаги 80 километрлик ҳудудда фавқулодда ҳолат амал қилади. Очиқ майдонда ўндан ортиқ ва ёпиқ жойларда 50 дан ортиқ одамни йиғишга йўл қўйилмайди. Таълим фаолияти тақиқланган.
Исроил Бош вазири Яир Лапид ва Мудофаа вазири Бенни Ганц қўшма баёнотда зарбалар Исроил фуқароларига нисбатан ўзига хос таҳдидни бартараф этиш ҳамда “террорчилар ва уларнинг ҳамкорларига” зарар етказишга қаратилганини айтган.
Ўз навбатида, “Исломий жиҳод” гуруҳи Исроил ҳаво ҳужуми оқибатида қўмондонлардан бири ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган.
Бундан ташқари, анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги етти киши ҳалок бўлгани, жумладан беш ёшли қизчанинг ўлими ҳақида маълумот берган. Шунингдек, ҳужумда 40 киши яраланган.
Фаластиннинг Ғазо секторидаги ҳукмрон ҲАМАС ҳаракати кескинлашувда Исроилни айблаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь