Исроилнинг Ғазога ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар 7,7 мингга етди

Олам

image

Исроил Ғазога ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони сўнгги 24 соат ичида 377 нафарга кўпайиб, 7703 кишига етди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, Исроил бир кунда 53 та қирғин содир этган.

“Исроил ҳужумлари оқибатида 3195 нафар бола ва 1863 нафар аёл ҳалок бўлди. Ғазо секторининг яна 19 743 нафар аҳолиси жароҳат олди”, дейди у.

Маълум қилинишича, кеча, 27 октябрь оқшомидан бошлаб Исроил блокададаги Ғазо секторига, асосан, эксклавнинг шимолий қисмига ҳужумларини кучайтирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 октябрь куни кечқурун Исроил блокада қилинган Ғазо секторининг шимолидаги 150 та нишонга зарба берганди. Шу куни Исроил ҳарбийлари Ғазо сектори шимолига кириб, қуруқликдаги амалиётларини бошлади. Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант мамлакат армияси Ғазо секторидаги операциянинг бир босқичини якунлаб, кейинги буйруқларгача давом этадиган янги босқичга ўтганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг