Исроилнинг энг кекса фуқароси пандемия туфайли вафот этди. У коронавирусга чалинмаган
Олам
−
12 Октябрь 2020
13473Исроилнинг энг кекса фуқароси Шломо Йегуда 117 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Исроилнинг "ynet" янгиликлар портали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, эркак октябрь ойи бошида оиласи қуршовида вафот этган. Аммо омма эътиборига бу яқинда маълум бўлган.
Шломонинг ортидан олтита фарзанд, ўнлаб набиралар, эваралар ва чеваралар қолган. У оиласи билан Исроилнинг Нетания шаҳрида яшаган. Улар 1949 йилда Ямандан кўчиб келган.
Йегуда Исроил армиясида хизмат қилган, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланган, камтарона турмуш тарзи кечирган.
Таъкидланишича, карантин режими сабабли кундалик сайрларнинг бекор қилиниши 117 ёшли исроилликнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатган.
Маълумот учун, Исроилда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 290 мингдан ошган. 2 мингга яқин киши вафот этган.
Дунёда коронавирус юқтирганлар сони 37 миллиондан ошган. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь