Исроилни фақат мен ҳимоя қила оламан – Трамп
Олам
−
14 Октябрь 2023
5623АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзини Исроилни “агрессиядан ҳимоя қилишга қодир” ягона давлат раҳбарлигига номзод, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда “The Hill” нашри хабар берди.
“Мен Исроил хавфсизлигини таъминладим, буни эсда тутинг. Мен Исроилни хавфсиз сақладим. Буни бошқа ҳеч ким қилмайди ва қила олмайди. Мен барча ўйинчиларни биламан”, деган Трамп.
Шунингдек, у ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумида Жо Байденни айблаган. Трампнинг башорат қилишича, "вазият келгусида фақат ёмонлашади".
Бундан ташқари, собиқ президент Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг лавозимидан кетишини ёқлаб чиққан.
“2025 йил – мен президентликка сайлангунимга қадар Нетаньяхунинг истеъфога чиқишини хоҳлайман”, деган Трамп.
Шунингдек, у ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми тайёрланаётганини аниқлаб, ошкор эта олмаган Моссад, яъни Исроил разведка хизматини қоралаган. Бундан ташқари, собиқ президент Фаластинга ҳар қандай ёрдамни тўхтатиш тарафдори эканини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Дональд Трамп агар у АҚШ маъмурияти раҳбари бўлганида Фаластин-Исроил можаросининг кескинлашуви юз бермаслигини айтганди. Шунингдек, у Биньямин Нетаньяху ҲАМАС ҳаракатининг ҳужумига етарлича тайёр бўлмаганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь