Исроилга серқатнов бўлиб қолган Блинкен яна Тель-Авивга борди
Олам
−
30 Ноябрь 2023
5089АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга борди. Бу унинг Яқин Шарқда можаро авж олганидан бери яҳудий давлатига тўртинчи ташрифидир. Бу ҳақда "Haaretz" хабар бермоқда.
Қайд этилишича, америкалик сиёсатчининг самолёти Тель-Авивга қўнган. Ташриф чоғида Блинкен Исроил расмийлари билан "гуманитар пауза", ҲАМАС қўл остидаги маҳбусларни озод қилиш ва Ғазога ёрдам масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Блинкен Яқин Шарқ бўйлаб сафарини Исроилдаги учрашувлари ортидан давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни ҲАМАС-Исроил ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олган бўлса, орадан беш кун ўтиб, 12 октябрда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроилга борганди. У Исроилдан сўнг Иордания, Қатар, Баҳрайн, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Мисрда ҳам бўлди ва ушбу давлатларнинг расмийлари билан Исроил-Фаластин масаласини муҳокама қилди. Араб давлатларига қилган сафаридан сўнг, Энтони Блинкен 16 октябрь куни Исроилга қайтиб борган. Орадан кўп ўтмай, 3 ноябрь куни Блинкен можаро фонида учинчи марта Исроилга бориб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху, Президент Ицхаак Герцог ва бошқа расмийлар билан учрашганди.
LiveБарчаси