Исроилдаги вокзалда номаълум шахс одамларга ҳужум қилди (видео)

Олам

image

Бугун, 3 март куни Исроил шимолидаги Ҳайфа шаҳрида автобус ва вокзал яқинида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужум қилган шахс автобусдан тушиб, сабабсиз одамларни пичоқлай бошлаган. Ҳужумчи отиб ўлдирилган.

Ушбу ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлган, тўрт киши яраланган. Жабрланганларнинг уч нафари ўртача оғирликдаги жароҳатлар олган.

Дастлаб ОАВ полиция ҳужумчилардан икки нафарини “зарарсизлантиргани” ҳақида хабар берган. Аммо кейин ҳужумчи ва ҳужумга алоқадорлиги ҳали тасдиқланмаган яна бир кишини отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот пайдо бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, ҳужумни Шфарам шаҳридан бўлган Исроил ва Германия фуқаролигига эга 20 ёшли друз амалга оширган.

Баъзи ОАВлар эса ушбу ҳужумда беш нафар фуқаро ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган, аммо ушбу хабарлар расман тасдиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилда Пардес-Хана-Каркур чорраҳасида эркак автомобилини автобус бекатида турган пиёдалар устига ҳайдаганди. Ҳодиса оқибатида 10 киши жароҳат олган, камида бир киши оғир аҳволда, икки киши эса жиддий жароҳатланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пичоқ Исроил вокзал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг