Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Олам

image

Ўзбекистоннинг Исроил давлатида жойлашган элчихонаси мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди. Бу ҳақда элчихона ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирган.

Элчихона, дастлаб, барчани Рамазон ҳаёти билан қутлаган.

“Ҳурматли фуқаролар! Сизларни қутлуғ Рамазон Ҳайити кириб келиши муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Ушбу улуғ ва мукаррам айём барчангизга тинчлик, бахт ва фаровонлик олиб келсин!”, дейилган элчихона хабарида.

Шу билан бирга, Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари барча эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиши кераклиги эслатилган.

“Шунингдек, ҳайит байрамини нишонлаш жараёнида ва умуман Исроил давлатида бўлиб туриш давомида шахсий хавфсизликни таъминлаш бўйича барча эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз, расмий манбалар орқали ахборот олиш ва фавқулодда ҳолатларда элчихона билан боғланиш тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Фуқаролар зарур вазиятларда элчихона билан боғланиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралган:

+972-3-672-23-71

+972-54-458-13-97

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ўзбекистонликларни турли митинглар, намойишлар ва оммавий йиғинларда иштирок этмасликка чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг