Исроилдаги тартибсизликларда жароҳатланланганлар сони 150 нафардан ошди
Олам
−
03 Сентябрь 2023
4821Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида Эритреядан келган қочқинлар иштирокида юз берган катта тартибсизлик оқибатида 150 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакатнинг бир неча матбуотлари хабар берди.
Қайд этилишича, Эритреядан юзлаб одамлар ўз мамлакатлари элчихонаси олдида намойишга тўпланган. Улар полиция томонидан ўрнатилган тўсиқларни бузиб ўтган.
Полиция маълумотларига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари уларга тўғридан-тўғри таҳдид фонида қурол ишлатишга мажбур бўлган.
“Haaretz” газетасининг фавқулодда вазиятлар ходимларига таяниб ёзишича, полиция билан тўқнашувда 3 киши ўқдан жароҳат олган. Тель-Авивдаги тартибсизликлар вақтида жами 18 киши жиддий яраланган. Клиникалардан бирига кўра, у ерда 12 киши бошидан жароҳат олиб ётқизилган.
Полициянинг маълум қилишича, унинг 27 нафар ходими ҳам жароҳатланган. Бундан ташқари, намойишчилар бир нечта машинага зарар етказган ва яқин атрофдаги қатор дўконларнинг ойналарини синдирган. Тўқнашувлар оқибатида 39 киши ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 сентябрь куни Исроилнинг Тель-Авив шаҳрида Эритреядан келган қочқинлар иштирокида катта тартибсизлик келиб чиққан.
LiveБарчаси