Нурафшон давлат университетига ректор тайинланди

Жамият

image

Авазжон Мараҳимов Нурафшон давлат университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Авазжон Мараҳимов Раҳимович Нурафшон давлат университетининг ректори этиб тайинланди. Мараҳимов тайинловга қадар Термиз давлат университетининг ректори лавозимида ишлаб келган. 

Маълумот ўрнида, Аваз Мараҳимов 1960 йил 9 октябрь куни  Фарғона вилоятида туғилган. У техника фанлари доктори бўлиб, 2010-2011 йилларда Ўзбекистон Халқ таълими вазири бўлган. Мараҳимов Ҳалон технология университети (Исроил) ва Сока университети (Япония) фахрий профессори ҳамда Европа-Осиё Университетлар Президентлари Ассоциацияси вице-президенти ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, унинг ўрнига Абдуқодир Тошқулов Термиз давлат университети ректори этиб тайинланганди. Тошқулов бунга қадар Ўзбекистон Президенти Администрациясида ишлаётган эди. 

Қайд этиш жоизки, Тошқулов 2017-2021 йилларда ҳам айнан Термиз давлат университетига ректорлик қилган. 2021 йил январда у Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдуқодир Тошқулов Авазжон Мараҳимов Нурафшон давлат университети

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг