Исроилдаги генераллар Нетаньяхудан норози – NYT  

Олам

image

Бир қанча генераллар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг можаро тугаганидан кейин Ғазо секторини бошқариш режасини ишлаб чиқмаганидан норозилигини билдирди. Бу ҳақда кеча, 14 май куни Исроил ҳарбийларига таяниб, “The New York Times” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, исроиллик ҳарбийлар анклавнинг шимолий қисмидаги айрим ҳудудларга “иккинчи ёки учинчи марта қайтиб, уларни “ҲАМАСдан” яна бир бор тозаламоқда. Расмийларнинг айтишича, генераллар ва ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси аъзолари Нетаньяхунинг Ғазони бошқариш учун ҲАМАС ҳаракатига муқобил вариант яратиш жараёнини ишлаб чиқа олмаганидан “айниқса ҳафсаласи пир”.

Нашрнинг тушунтиришича, курашда одатда “тозалаш, ушлаб туриш ва қуриш” амалиётидан фойдаланилади, Исроил эса “тозалаш жараёнида қолиб кетган”. Бироқ расмийларнинг қайд этишича, Нетаньяхунинг Ғазодаги кампаниянинг якуний босқичлари ҳақида жиддий суҳбат қуришни истамагани ҲАМАСнинг аввалги жанглар бўлиб ўтган ҳудудларга қайтишини осонлаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг