Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
19 Ноябрь
13019Кеча, 18 ноябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Кесариядаги қароргоҳи олдида юзлаб фуқаролар иштирокида митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Yedioth Ahronoth” хабар берди.
Маълум қилинишича, намойишчилар Нетаньяху ва унинг ҳукуматини 7 октябрдан буён яқинларининг ҲАМАС томонидан гаровга олиниши ва ўлдирилишида жавобгар деб ҳисобламоқда.
Қатнашчилар қўлларида Исроил байроқлари, гаровга олинган оила аъзоларининг суратларини ва “Сиз айбдорсиз, яна қанча қон тўкиш керак?”, “Нетаньяху айбдор”, “Истеъфога чиқ”, “Гаровга олинганлар озод қилинсин” каби сўзлар ёзилган плакатларни кўтарган ҳолда ўз норозилигини билдирган.
Исроил расмийларига кўра, ҳозирда 240 дан 250 нафаргача одам ҲАМАС томонидан гаровда сақланмоқда. Уларнинг аксарияти Исроил фуқаролари, шунингдек, АҚШ, Германия ва бошқа мамлакатлардан келган икки фуқароликка эга бўлганлар ҳам бор. Тахминан 35 киши эса хорижликлар бўлиб, уларнинг аксарияти Исроилда ишлаётган Таиланд фуқаролари экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи бошида ҳам Исроил фуқаролари Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг 7 октябрь куни ҲАМАС ҳужуми пайтида Исроил мудофаасидаги шармандали муваффақиятсизлик учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаётганидан ғазабланиб, намойишга чиққан эди. Шу боис уларнинг аксарияти урушдан кейин Бош вазирни истеъфога чиқишга чақирганди.
LiveБарчаси