Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
Олам
−
25 Декабрь
1470Исроил парламенти (Кнессет) мамлакатдаги фавқулодда ҳолатни яна бир йилга – 2025 йилнинг 25 декабрига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Times of Israel” хабар берди.
Маълум қилинишича, бу таклифни 120 депутатдан 29 нафари қўллаб-қувватлаган, яна етти нафари қарши овоз берган, қолганлари эса бетараф қолган.
Шундай қилиб, Кнессет ўзининг Ташқи ва хавфсизлик сиёсати ва Адлия қўмитаси тавсияларига амал қилган ҳолда муддатни узайтирган.
“Фавқулодда ҳолат мамлакат ҳукуматига фавқулодда фармонлар, хусусан, миллий қонунчиликдан устун бўлган қоидаларни чиқариш имконини беради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Кнессет Исроилдаги фавқулодда ҳолат муддатини охирги марта шу йилнинг май ойида узайтирган эди, бироқ ўшанда унинг муддати олти ой эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Бош Ассамблеяси Исроилга қарши учта резолюция қабул қилганди. Бу резолюциялар 2024 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 17 марта Исроилнинг қораланиши бўлган.