Исроил яна иккита масжидга ҳужум қилди
Олам
−
04 Ноябрь 2023
6627Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг жанубидаги Али бин Абу Толиб масжиди ва Ал-Истижабега ҳужум қилди.
“Исроил самолётлари эксклавдаги масжидларга бир-биридан бир соат ичида зарба берган”, дея хабар берди маҳаллий манбалар.
Манбаларга кўра, Али бин Абу Толиб масжиди ва яқинидаги уй бутунлай вайрон бўлган, Ал-Истижабе масжиди эса жиддий зарар кўрган.
Аввалроқ Ғазо сектори ҳукумати матбуот хизмати раҳбари Селаме Маъруф Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари чоғида 52 та масжид тўлиқ вайрон бўлган, 110 та диний объект эса турли даражада зарар кўргани ҳақида хабар берган эди.
Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида блокададаги Ғазо секторига уюштирган ҳужумлари оқибатида қурбон бўлганлар сони 261 кишига кўпайиб, 9488 нафарга етди.