Исроил варақа ташлаб, фаластинликларни кўчишга чақирган ҳудудларни портлатяпти – “The Guardian” 

Олам

image

Исроил Ғазо жанубини бомбардимон қилишни кучайтирмоқда. Бу ҳақда "Sabah" нашри хабар берди

Нашрнинг ёзишича, Исроил Ғазо сектори марказини жанубидан ажратишга уринмоқда. Шундай қилиб, Исроил учун Ғазони иккига эмас, уч қисмга бўлиш ва ҳар бир ҳудудни алоҳида босиб олиш осонроқ туюлмоқда. 

Маълумотларга кўра, Исроил тун бўйи Ғазога ҳаводан, қуруқликдан ва денгиздан ҳужум қилган. Фаластин ҳукумати 3 кундан бери давом этаётган ҳужумларда 1016 нафар тинч аҳоли вакилларининг ҳаётдан кўз юмганини қайд этган. ЦАХАЛнинг машҳур "Ал-Амал" шифохонасига ҳам ҳужум уюштиргани айтилмоқда. 

7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазони бомбардимон қилиши оқибатида ҳалок бўлган фаластинликларнинг сони 15523 нафарга етган. Аянчлиси, улардан 6150 нафари болалар ва 4000 дан ортиғи аёллардир.

"The Guardian" нашрининг ёзишича, Исроил аввалроқ варақа ташлаб, фаластинликларни кўчишга "даъват қилган" ҳудудга ҳужумини кучайтирган. Бу эса варақаларга ишониб, у ерга кўчиб борганларнинг ўлими кўпайишига сабаб бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

уруш Фаластин Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг