Исроил ва ҲАМАС янги келишувга эришди 

Олам

image

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги Исроил ва ҲАМАС Франция иштирокида Ғазо секторидаги исроиллик гаровга олинганларга зарур дори-дармонларни топширишга келишиб олганини тасдиқлади. Бунинг эвазига сектор аҳолисига гуманитар ёрдам ва дори-дармонлар етказилади. Бу ҳақда Қатар ТИВнинг Х’даги саҳифасида маълум қилинди.

Дори-дармонлар Қатардан эртага, 18 январь куни Мисрга олиб ўтилиши кутилмоқда. У ердан дори-дармонлар Халқаро Қизил Хоч қўмитаси ходимларига, ундан кейин эса ҲАМАСга ўтказилади. 

Қатар томони айни пайтда Ғазо сектори аҳолисига ҳам қўшимча дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдами етказилиши бўйича келишиб олиш мумкинлигини таъкидламоқда.

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг идораси маълум қилишича, Франция ТИВ зарур дори-дармонлар рўйхатини тузган ва уларни сотиб олиб, Қатарга жўнатган. 

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси эришилган келишувни тасдиқлаган ва воситачиларга миннатдорлик билдирган.

Қайд этиш жоизки, бу ноябрь ойи охирида ўт очишни тўхтатиш ва Ғазога гуманитар ёрдамни қабул қилиш ҳамда Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик асирларни озод қилиш тўғрисидаги келишув ўз фаолиятини тўхтатганидан кейин уришаётган томонлар ўртасидаги биринчи битимдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Қатар Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг