Исроил ва ҲАМАС бир-бирини сулҳни бузишда айблади
Олам
−
29 Ноябрь 2023
2727Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори шимолида ҲАМАС томонидан ўт очилиши оқибатида бир неча аскар енгил яраланганини маълум қилди. Бу ҳақда ЦАХАЛ баёнотида сўз боради.
Билдирилишича, 28 ноябрь куни, тушдан кейин бир соат ичида, Ғазо сектори шимолидаги иккита жойда, Исроил қўшинлари яқинида учта портловчи қурилма ишга тушган. Исроил армияси маълумотларига кўра, воқеалардан бирида ҲАМАС кучлари Исроил аскарларига қарата ўт очган ва исроилликлар бунга жавоб қайтарган.
“Икки ҳолатда ҳам ЦАХАЛ кучлари келишилган сулҳ чегаралари доирасида эди”, дейилади ҳисоботда.
Ўз навбатида, ҲАМАС Исроилни Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишувини “қўпол равишда бузаётганликда” айблади.
Уларнинг айтишича, Исроилнинг ҳаракатлари ҲАМАС кучларининг жавоб чораларига сабаб бўлган. ҲАМАС вакиллари тафсилотларни келтирмаган. Улар "сулҳга содиқ" эканини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 24 ноябрь куни эрталаб кучга кирганди. Дастлабки келишувга кўра, 4 кун давомида ҲАМАС гаровдаги 50 нафар исроилликни, Исроил эса қамоқдаги 150 нафар фаластинликни озод қилиши керак эди. 27 ноябрь куни томонлар сулҳни яна икки кунга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдагилар орасидан яна 20 нафар аёл ва болани озод қилиши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь