Исроил турар-жой биносига зарба берди. 12 бола ҳалок бўлди
Олам
−
29 Декабрь 2023
3446Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги турар-жой биносига берган зарбаси оқибатида 12 нафар бола ва 4 нафар аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда шифокорларга таяниб, CNN хабар берди.
Унга кўра, жами 21 киши ҳалок бўлган, ўнлаб кишилар яраланган.
Бундан ташқари, Исроилнинг Ғазо секторидаги Ал-Мағози қочқинлар лагерига уюштирган навбатдаги зарбаси оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. ҳужум бугун, 29 декабрь куни тинч аҳоли бўлган турар-жой биносига уюштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 декабрь куни ЦАХАЛнинг Ал-Мағози қочқинлар лагерини портлатиши оқибатида 70 га яқин одам ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси