Исроил Сурияга ракеталар орқали зарба берди

Олам

image

Суриянинг Ҳама туманида жойлаштирилган ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари (ҳаво мудофааси) Исроил томонидан йўлланган ракеталарни уриб туширди. Бу ҳақда бугун, 24 июнь куни Сурия Қуролли кучлари қўмондонлиги маълум қилмоқда.

"Исроил Сурияга қарши янги агрессияни амалга оширди. Ҳаманинг шарқидаги Салмия ва Эс-Суббурдаги бир нечта ҳарбий позицияга ҳужум уюштирилди" деди у. Манбанинг таъкидлашича, айни пайтда "душманнинг кўплаб ракеталари уриб туширилган".

Аввалроқ Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Эс-Сувейда провинциясидаги Салҳад шаҳрида жойлашган ҳарбийлар позицияларига ҳужум қилган эди. Натижада икки аскар ҳалок бўлди ва яна тўрт киши яраланди.

"Шунингдек, Дейр-эз-Зор провинцияси ва Эс-Сухна воҳасидаги ҳарбий объектлар ракеталар орқали ўққа тутилган", деди манба. У ерда ҳалок бўлган ёки жароҳатланган ҳарбийлар ҳақида ҳеч қандай маълумот олинмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

297

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг