Исроил Сурияга ракеталар билан ҳужум қилди
Олам
−
21 Апрель 2020
8861Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Исроилнинг Палмирага қилган ҳаво ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда SANA агентлиги хабар бермоқда.
“Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Исроил томонидан қилинган ҳужумни Палмира осмонида қайтаришга муваффақ бўлди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Исроилнинг бир нечта ракетаси уриб туширилган.
Ўтган асрнинг 40-йилларидан бери Сурияга тегишли бўлган Голан тепаликлари 1967 йилда Исроил томонидан босиб олинган. 1981 йилда Исроил парламенти бир томонлама равишда ушбу ҳудуд устидан яҳудий давлатининг суверенитетини эълон қиладиган қонун қабул қилди. 1981 йил БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияни қабул қилди.
LiveБарчаси