Исроил Сурияга авиазарба берди

Олам

image

Исроил ҳарбий ҳаво кучлари бугун, 15 апрель куни кечқурун Дамашқ чеккасида Эроннинг ҳаво ҳужумидан мудофаа мосламалари ва радарлари ўрнатилган жойга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Al Hadath” телеканали маълум қилган.

Сурия армияси томонида жанг қилаётган шиа “Ҳизбуллоҳ” отрядлари базасига Эрон дронларининг бир қисмини етказган ҳарбий карвонга ҳам зарба берилган. Гувоҳларга кўра, пойтахтнинг жануби-ғарбий чеккасида бир неча кучли портлашлар эшитилган. 

“Исроилнинг тажовузкор ҳаракати натижасида моддий зарар етказилди, суриялик ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар йўқ”, дейилган хабарда. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 9 апрель куни Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Хама маркази (Дамашқдан 220 км узоқликда) осмонида Исроилнинг ракета ҳужумини қайтарди. Зарбалар Ливан ҳаво ҳудудидан берилган. 

Хама провинциясига қилинган ҳужум Исроилнинг йил бошидан бери Сурияга қарши саккизинчи тажовузкор ҳаракати бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made