Исроил сулҳ шартларига риоя қилмаяпти – “Al-Jazeera”

Олам

image

Исроил Ғазо сектори шимолига, жумладан, у ерда жойлашган ягона шифохонага ёқилғи етказиб берилишига йўл қўймаяпти. Бу ҳақда "Al-Jazeera" телеканали хабар берди.

Гап шундаки, Ғазо шимолидаги ягона Камол Авдан шифохонаси ҳали ҳам беморларни қабул қилмоқда. Шифохонанинг реанимация бўлими бошлиғи Ҳусам Абу Сафиянинг айтишича, яқин соатлар ичида ёқилғи таъминоти тикланмаса, бошқа тиббий муассасаларда бўлгани каби болалар бўлимидагилар, жумладан, эрта туғилган чақалоқлар ҳалок бўлиши мумкин.

Аввалроқ, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлигининг умумий касалхона бўлими бошлиғи Муҳаммад Закоут Фаластин анклавининг шимолидаги шифохоналар, гуманитар сулҳга қарамай, генераторлар учун ёқилғи олмаганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумлар ортидан Ғазо секторидаги 18 та шифохона фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлгани ҳақида ёзгандик.


Мақола муаллифи

Теглар

шифохона Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг