Ғазо секторидаги яна 18 та шифохона фаолиятини тўхтатди
Олам
−
08 Ноябрь 2023
3948Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумлар ортидан Ғазо секторидаги 18 та шифохона фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Аl Jazeera” хабар берди.
“Ғазо секторидаги жами 18 шифохона ва яна 8 та давлат муассасаси ўз ишини тўхтатишга мажбур бўлди. Ғазо шифохоналаридаги вазият ҳалокатли, буни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Айниқса шимолий ҳудудларда дори-дармон, озиқ-овқат, ёқилғи етишмовчилиги мавжуд”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 6 ноябрь куни Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали 7 октябрдан буён анклавда ҳалок бўлганлар сони 10 минг 22 нафарга етганини, улардан камида 4104 нафари болалар экани ҳақида хабар қилганди.
Кеча, 7 ноябрь куни эса Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони камида 10328 кишини ташкил этишини маълум қилди.
Бу кўрсаткич ҳар 24 соат ичида 300 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини англатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь