Ғазодаги қурбонлар сони 10,3 мингдан ошди
Олам
−
07 Ноябрь 2023
3056Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 10,3 минг кишига етди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Al Arabiya” телеканали хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, қурбонлар сони ҳозирда камида 10328 кишини ташкил этади.
Қайд этиш жоизки, кечагина Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали 7 октябрдан буён анклавда ҳалок бўлганлар сони 10 минг 22 нафарга етганини, улардан камида 4104 нафари болалар эканини хабар қилганди.
Бугунги кўрсатгич эса 24 соат ичида 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлганини англатади.
LiveБарчаси