Ғазода қурбонлар сони 10 мингдан ошди

Олам

image

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Яқин Шарқдаги навбатдаги эскалация бошланганидан сўнг, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 10 минг 22 нафарга етди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, “Аl jazeera” хабар берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, қурбонлар орасида камида 4104 нафар бола бор.

“Анклавнинг вайрон бўлган соғлиқни сақлаш тизими [ҳарбий ҳаракатлар] қурбонлари ҳамда турли касалликлардан азият чекаётган одамларга ёрдам кўрсатиш ва ҳаётини сақлаб қолиш учун мутлақо қобилиятсиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, анклавдаги вазирлик Ғазога дори-дармон ва ёқилғи олиб кириш ҳамда ярадорларни олиб кетиш учун зудлик билан гуманитар йўлак яратишга чақирган.


Мақола муаллифи

Теглар

қурбонлар Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг