Исроил полицияси яна Ал-Ақсога бостириб кирди – ОАВ
Олам
−
22 Апрель 2022
7223Бугун, 22 апрель куни бомдод намозидан кейин Исроил полицияси босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудига бостириб кирди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Исроил полицияси ходимлари Ислом оламининг учинчи муҳим зиёратгоҳи ҳудудидан чиқиб кетишди.
Масжид мажмуасига кираверишда исроиллик полициячилар билан зиёратгоҳга киришга рухсат берилмаган фаластинлик ёшлар ўртасида вақти-вақти билан тўқнашувлар бўлиб турган. Фаластинликлар Исроил хавфсизлик кучларини тошбўрон қилган, бунга жавобан улар шовқинли гранаталар ва резина ўқлардан фойдаланган.
Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти тўқнашувларда 30 дан ортиқ фаластинлик яралангани, улардан 14 нафари шифохонага ётқизилган. Бир нафар фаластинлик ушлангани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 апрель куни Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва Исроил полицияси ўртасида тўқнашув юз берди. Бунга Исроил полициясининг муқаддас зиёратгоҳ ҳудудига бостириб кириши сабаб бўлди. Бу ҳолат шундан бери ҳар куни такрорланиб келмоқда.
Ҳозиргача Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Яман, Ироқ, Ливия, Иордания ва Туркия Исроил кучларининг Ал-Ақсога киритганини қоралаб чиқди.
Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилиб, Ал-Ақсо атрофидаги ҳодисаларга қаршилик кўрсатишини билдирди.
Маълумот учун, Қуддусдаги “Ал-Ақсо” масжиди мусулмонларнинг биринчи қибласи ҳисобланади.
Мутаассиб яҳудийлар зиёратгоҳ шоҳ Сулаймон мақбараси вайроналари ўрнида барпо этилган деб, масжид ҳудудига тез-тез бостириб киради.
Исроил ва Иордания ўртасида 1994 йилда тузилган келишувга биноан “Ал-Ақсо” масжиди Қуддус Ислом жамғармалари бошқармаси томонидан бошқарилади.
Бироқ, 2003 йилдан бери яҳудийлар маъмурият рухсатини эътиборга олмай, Исроилнинг бир томонлама қарори билан полиция ҳамроҳлигида зиёратга бостириб киришни бошлади. Ислом жамғармалари бошқармаси бундай ҳаракатлар мусулмонлар суверенитетининг бузилиши эканини таъкидлайди.
LiveБарчаси