Исроил Оқ уйга Хониянинг ўлими ортида ўзи турганини айтди – The Washington Post
Олам
−
08 Август
7542Исроил Оқ уйга ҲАМАС сиёсий бюроси раиси Исмоил Хониянинг ўлдирилиши учун жавобгар эканини маълум қилган. Бу ҳақда “Тhе Washington Post” хабар берди.
”Қўшма Штатлар ва Исроил ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда. Оқ уй расмийлари Хониянинг ўлдирилишини Ғазода ўт очишни тўхтатиш учун бир неча ой давом этган изланишлардаги муваффақиятсизлик сифатида баҳоламоқда”, дейилади хабарда.
Ушбу масала бўйича музокаралар мазмуни билан таниш бўлган баъзи АҚШ расмийларига кўра, Байден Исроилни ушлаб туриш учун ҳарбий ёрдамни чеклаш каби жиддий босимни қўллашга тайёр эканлигига оид ҳеч қандай маълумот йўқ.
Шунингдек, исми ошкор этилмаган бир неча юқори мартабали АҚШ расмийлари Исроилнинг “Ҳизбуллоҳ” етакчилари ва Эрон қўмондонларига АҚШни огоҳлантирмасдан ҳужум қилиши Байден ва баъзи расмийларни ғазаблантирганини таъкидлаган.
Маълумот учун, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси жорий йилнинг 31 июль куни Теҳронда Эроннинг янги Президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурация маросимида иштирок этиш учун Теҳронда бўлган Хония қароргоҳига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди. Эрон ва ҲАМАС қотилликда Исроилни айблаган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хониянинг ўлимида АҚШнинг алоқаси йўқлигини айтганди.
Зебо Туробжонова