Исроил мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудудини ёпди
Олам
−
31 Июль
6683Исроил армиясининг Байрут ва Теҳрондаги ҳужумларидан кейин минтақадаги кескинлик туфайли мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудуди ёпилди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Исроил матбуоти мамлакат шимолидаги ҳаво ҳудуди Ҳадера шаҳридан бошлаб парвозлар учун ёпиқлигини билдирмоқда. Парвозларни тақиқлаш 24 соат давомида амал қилади ва минтақадаги йўлларда ҳеч қандай чекловлар бўлмайди.
Исроил армияси кеча, 30 июль куни Ливан пойтахтига ҳаво ҳужумлари уюштиргани, оқибатда “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қўмондонларидан бири Фуад Шукр ҳалок бўлганини маълум қилди.
Бугун, 31 июль куни эрталаб ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония Эрон пойтахтида уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15