Исроил Мадримовга уй совға қилинди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Бокс бўйича Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони, профессионал боксда WBA Intercontinental камари соҳиби Исроил Мадримовга (-75 кг) уй совға қилинди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган боксчилар билан ёшлар учрашуви ташкил этилган.

Тадбирда Исроил Мадримов ҳамда Осиё чемпиони, WBА ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев иштирок этган.

Тадбир якунида Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент вилояти вакили Исроил Мадримовга шаҳарда янги қурилаётган кўп қаватли уйлардан 3 хонали уй совға қилинди ва тегишли сертификат тақдим этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

916

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг