Исроил Мадримов WBA камари учун ким билан жанг қилади?
Спорт
−
04 Январь
7261Супер ярим ўрта вазнда жанглар ўтказадиган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовнинг Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари учун рақиби маълум бўлди.
Чемпионлик баҳсида Мадримовга россиялик Магомед Қурбонов рақиблик қилади. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ўз вазнида WBA камари учун 1-рақамли даъвогар ҳисобланади. Қурбонов эса 2-рақамли даъвогар сифатида қайд этилган.
Мазкур вазнда WBA, WBO ва IBF камарлари эгаси америкалик Жермелл Чарло эди, бироқ Чарло вазнини ўзгартириб, Саул Канело Алварес билан жанг қилди ва мағлубиятга учради. Чарло ўз вазнига қайтди, аммо мажбурий даъвогарлар билан жанг қилишни истамади. Шунинг учун у WBA, WBO ва IBF камарлардан маҳрум қилинди.
Мадримов-Қурбонов жанги санаси ва ўтказилиш жойи ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, Мадримов профессионал боксда 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида (6 нокаут) ғалаба қозонган ва биттасида техник дуранг қайд этилган. 28 ёшли Қурбонов эса 25 та жангда рингга кўтарилиб, барчасида рақибларидан устун келган. Жангларининг 13 тасида рақибларини нокаутга учратган.