Исроил Мадримов уйланди

Спорт

image

Жорий йилнинг 24 август куни ўзбеикстонлик порофессионал боксчи Исроил Мадримовнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

Тўй маросимида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев, боксчилардан Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов ва бошқалар иштирок этди.

Қайд этиш керакки, 24 августдаги тўй маросими Мадримов туғилиб ўсган жой Хоразмнинг Хива шаҳрида бўлиб ўтган. 29 август куни Тошкентда ҳам яна бир маросим ташкил қилинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни Исроил Мадримов франциялик  Мишел Сорога қарши реванш жангида рингга чиққан эди. Ушбу жанг Соронинг 3 раундаги жароҳати сабабли техник дурранг билан якунланган.

Маълумот учун, Исроил Мадримов Соро билан иккинчи жангни инобатга олмаганда, профессионал боксдаги фаолияти давомида 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Шулардан 6 таси нокаут эвазига қўлга киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

1067

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг