Исроил Мадримов учинчи жангини ҳам муддатидан олдин ғалаба билан якунлади

Спорт

image

Ўзбекситонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов навбатдаги жангида ҳам ғалаба қозонди. Исроил Мадримов бугун, 9 июь куни ўзининг учинчи жангини ўтказди. АҚШдаги машҳур “Мэдисон Сквер Гарден” аренасида ташкил этилган бокс оқшомида Мадримовга мексикалик Норберто Гонсалес рақиблик қилди.

10 раундга мўлжалланган жанг охиригача етиб бормади. Бунга эса Мадримовнинг кучли ва аниқ зарбалари сабаб. Жангнинг 6-раунди ўтиб бораётган пайт Мадримов ўзининг ажойиб сериялари билан рақибини карахт вазиятга солди ва рефери жангни тўхтатди. Бу Исроил учун учинчи жанг эди ва у мазкур жангларнинг барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Мадримов

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг