Исроил Мадримов IBF ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпионини рингга чорлади

Спорт 6355
image

Исроил Мадримов IBF ва WBA версиялари бўйича жаҳон чемпионини рингга таклиф қилди. Бу ҳақда Boxingscene.com нашрига таяниб ИИВ Ахборот хизмати хабар қилди.

“Ўзбекистонлик боксчи Джейсон Росариога қарши жанг ўтказмоқчи. Мадримов жаҳон чемпиони камари учун рингга чиқишга тайёр эканини билдирди“, дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, Мадримов шу кунгача енгилгани йўқ. Унинг натижаси (5-0, 5 КО), бўлажак рақибининг натижаси эса (20-1-1, 14 КО).

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ходими бўлган лейтенант Мадримов охирги жангини венесуэлалик Чарли Наваррога қарши ўтказган эди. Ушбу жангида ўзбекистонлик боксчи рақибини 6 раунддаёқ нокаут билан енгган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
t
×